Янгиликлар

30 Noyabr, 2021 / Qozog\’iston
Ғарбий Қозоғистонда тадбиркорлар Озарбайжон компаниясидан қарз ундиришга ҳаракат қилмоқда

Ғарбий Қозоғистонда тадбиркорлар Озарбайжон компаниясидан қарз ундиришга ҳаракат қилмоқда

29 ноябрь куни Озарбайжоннинг СПИК Аккорд компаниясидан 168 миллион тенге (ҳозирги курс бўйича тахминан 385 минг доллар)ни ундиришга ҳаракат қилаётган қозоғистонлик тадбиркорлар гуруҳи Оқтўбе вилояти ҳокимлигига келди. Тадбиркорлар мутасаддиларни ўз манфаатларини ҳимоя қилишга, вилоят ҳокими Ундасин Ўразалин билан учрашув ташкил этишга чақирди. Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, 2019 йилда Байганин тумани аҳолиси ўша пайтда Оқтўбе-Астрахан автомобиль йўлининг бир қисмини таъмирлаётган «СПИК Аккорд» компаниясига турли техникаларни ижарага берган.