26.02.2024

Халқаро меҳнат ташкилоти нормалари тизимида иш ташлаш ҳуқуқининг ўрни ҳақида қисқача

Халқаро меҳнат ташкилоти нормалари тизимида иш ташлаш ҳуқуқининг ўрни ҳақида қисқача

ХМТнинг назорат органлари томонидан иш ташлаш ҳуқуқини қўллашнинг анча узоқ давом этган амалиётини ўрганиш шундай аниқ хулосага олиб келадики, иш ташлаш ҳуқуқи Халқаро Меҳнат Ташкилоти ҳуқуқий тизимининг ажралмас элементи бўлиб, у асосан 87 ва 98-сонли конвенциялар билан тартибга солинган уюшмалар эркинлиги ҳуқуқидан келиб чиқади. Иш ташлаш ҳуқуқини амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, назорат органлари ушбу ҳуқуқни ҳимоя қилишда, биринчи навбатда, 87-сонли Конвенция нормаларига таянади.

ХМТнинг назорат органлари иш ташлаш ҳуқуқига бўлган ёндашувларида уюшмалар эркинлиги стандартларини талқин қилиш ва қўллашда ўрнатилган амалиётга таянади. Ушбу амалиёт, агар Халқаро Меҳнат Ташкилоти тузилмалари томонидан уюшмалар эркинлигини амалга ошириш масалаларини тизимли кўриб чиқиш учун асослар яратилган 1950 йиллар бошидаги Уюшмалар эркинлиги бўйича қўмитанинг биринчи қарорларидан бошлаб ҳисобласак, деярли 70 йиллик тарихга эга.

Масалан, Уюшмалар эркинлиги бўйича қўмита ўтган йиллар давомида 87-сонли Конвенцияни қўллаш контекстида иш ташлаш ҳуқуқига бўлган муносабатини белгилаб берган кўплаб қарорлар қабул қилди.

Қўмита 87-сонли Конвенция нормаларидан тўғридан-тўғри унинг бир қатор қарорларида мустаҳкамланган иш ташлаш ҳуқуқларидан келиб чиқиб, ушбу ҳуқуқнинг турли жиҳатларини - хусусан, касаба уюшмалари федерациялари ва конфедерациялари томонидан иш ташлашлар эълон қилиниши ва касаба уюшмалари ташкилотларига иш ташлашлар эълон қилишнинг мутлақ ҳуқуқини беради

1998 йилда Кот-д’Ивуар эркин касаба уюшмалари конфедерациясининг ҳукумат ҳаракатларига қарши шикояти билан боғлиқ, жумладан, иш ташлашларда иштирок этганлик учун оммавий ишдан бўшатишни ўз ичига олган даъволарни кўриб чиқиб, қўмита "87-сонли Конвенция қоидалари билан ҳимояланган ташкилотчилик ҳуқуқидан табиий равишда келиб чиқадиган иш ташлаш ҳуқуқини ҳурмат қилиш муҳимлигини" таъкидлади.

Шуниси эътиборга лойиқки, Грецияда касаба уюшмалари ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари муносабати билан қўмита 2007 ва 2011 йиллардаги қарорларида шуни таъкидладики: “Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва касбий манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган ташкилотлар ўз аъзолари ва умуман, барча ишчилар манфаатларига бевосита дахлдор бўлган ижтимоий ҳамда иқтисодий сиёсатнинг асосий тенденциялардан келиб чиқадиган, айниқса, бандлик, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва турмуш даражасини таъминлаш масалаларида юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш йўлларини излашда ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун иш ташлаш ҳаракатларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак”.

Шу билан бирга, иш ташлашда қатнашганлик учун жазо сифатида ишчиларни ишдан бўшатиш каби жиҳат Уюшмалар эркинлиги қўмитаси томонидан 98-сонли Конвенция нормаларини қўллаш контекстида ҳуқуқларнинг бузилиши сифатида кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, шуни таъкидлаш жоизки, иш ташлаш ҳуқуқини бузиш ҳолатларини асосан 87-сонли Конвенция нормаларига риоя қилиш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш бўйича кенг тажрибага эга бўлган Конвенция ва тавсияларни қўллаш бўйича экспертлар қўмитаси баъзи ҳолларда Мажбурий меҳнатни бекор қилиш тўғрисидаги 105-сонли Конвенцияни қўллаш контекстида иш ташлаш ҳуқуқини кўриб чиқди. Ушбу конвенция, гарчи унда "иш ташлаш ҳуқуқи" ҳақида ҳеч қандай эслатма бўлмаса ҳам, уни ратификация қилган давлатлар "мажбурий меҳнатни бекор қилиш ва унинг ҳеч қандай шаклига мурожаат қилмаслик мажбуриятини олади", шу жумладан "иш ташлашларда иштирок этганлик учун жазолаш воситаси сифатида".

105-сонли Конвенцияни қўллаш контекстида, Экспертлар қўмитасининг 1974 йилдаги ҳисоботида, бошқа нарсалар қаторида иш ташлашларга нисбатан жиддий чекловлар ва тақиқлар киритилган ва белгиланган чеклаш ва тақиқларни бузганлик учун жазолар қаторида озодликдан маҳрум қилиш, шу жумладан мажбурий ишларни бажариш назарда тутилган Туркия қонунчилиги ўрганилди.

Уюшма эркинлиги бўйича қўмита ва экспертлар қўмитасининг Конвенциялар ва тавсияларни қўллаш бўйича узоқ муддатли амалиёти Экспертлар қўмитасига 1994 йилда иш ташлаш ҳуқуқига алоҳида боб бағишланган "Бирлашиш эркинлиги ва жамоавий битимлар" нинг умумий шарҳида қуйидаги хулосага келишга имкон берди: “Асосий матнларда иш ташлаш ҳуқуқи тўғрисида аниқ қоида йўқлиги сабабли, ХМТнинг назорат органлари ушбу масала бўйича конвенцияларнинг аниқ доираси ва мазмунини белгилашига тўғри келди. Бу органлар, авваламбор, уюшмалар эркинлигининг бузилиши тўғрисидаги шикоятларни кўриб чиқиш учун махсус тартибда тузилган Уюшмалар эркинлиги қўмитаси ва Уставнинг 19 ва 22-моддаларига мувофиқ ушбу қўмита ҳисобланади”.

Худди шу ҳисоботда, 1950 йиллардан бери ХМТ назорат органлари, Уюшмалар эркинлиги қўмитаси ва Экспертлар қўмитаси томонидан иш ташлаш ҳуқуқини қайта кўриб чиқиш амалиётини қисқача тавсифлаб бўлгач, Экспертлар қўмитаси шуни билдирди: “Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қўмита ўзининг асосий позициясини яна бир бор таъкидлайдики, иш ташлаш ҳуқуқи 87-сонли Конвенция билан ҳимояланган ташкилотчилик ҳуқуқининг ажралмас натижасидир”.