Президент «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради. Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади, дейилади хабарда. Унга давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилган.