Сўнгги ҳафталарда мактаб ўқитувчиларининг таътилини белгилашда муаммо юзага келаётганди. Хусусан, Kun.uz’га мурожаат қилган ўқитувчилар ёзги таътилда тўланадиган таътил пуллари камайиб кетгани борасида мурожаат қилганди.
Муаммо тегишли вазирликларнинг янги Меҳнат кодексини амалга киритиш билан боғлиқ норматив ҳужжатни қабул қилишни кечиктиргани билан боғлиқ эди. Янги Меҳнат кодексига кўра, якшанба куни ҳам таътилга қўшиб ҳисобланаётгани сабабли (натижада якшанба учун ҳам ҳақ тўланади) ўқитувчиларнинг таътил кунлари ва уларга тўланадиган пул миқдори камайиб кетганди. Ҳукумат қарори билан шу муаммо бартараф этилмоқда.
Йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди, Бу мактаб ўқитувчиларига 56 календар куни миқдорида меҳнат таътили берилиб, шундан 48 иш куни учун ҳақ тўланишини англатади.
PS: Хабар таҳрирланди