01.03.2020 / Qirg'iziston

Азимжон Асқаров иши қайта кўриб чиқилмоқда


Қирғизистон Олий суди 25 февраль куни ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқишни бошлайди.

У 2010 йилда озодликдан маҳрум қилинган ва кўплаб инсон ҳуқуқлари ташкилотлари уни виждон асири, деб билади. Асқаров иши 2010 йил бошларида Қирғизистонда энг катта қизиқиш уйғотган мавзулардан бири эди. Бугунги кунда у ҳақда мамлакатда камроқ сўз юритилади. Боз устига, ўн йил олдин ҳали вояга етмаган бола бўлганлар Асқаровга оид барча тафсилотларни билмаслиги ҳам мумкин.

Биз ушбу масала нечоғли муҳим аҳамиятга эгалиги ва нима учун бу жараённи кузатишимиз кераклиги хусусида сўз юритамиз.